19 ноябрь якшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ТОМОРҚАДАН - БОЗОРГА

Қишлоқ хўжалиги
Tipografiya

ТОМОРҚАДАН - БОЗОРГА

Қарши тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи Комил Тошмуродов 2 йил аввал ўз томорқасида иссиқхона барпо этганди. Оила аъзолари 3 сотихдан зиёд майдонни эгаллаган ушбу иссиқхонада деҳқончилик қилиб, бир йилда 2 марта ҳосил олаяпти. Ҳозирги кунда бу ерда помидор парваришланмоқда. Ўтган йили октябрь ойида экилган 600 тупга яқин кўчат ҳосили аллақачон қизил ранг ола бошлаган. Уста томорқачилар яқин орада пишган помидорларни узишга киришади. Ҳосил тўғри бозорга чиқарилади.

- Рўзғордан бўш вақтимиз шу иссиқхонада ўтади, - дейди оила бекаси Гуландон Хўжақулова. - Кўчатларни совуқдан асраш, янги очилган гулларини қўлда чанглатиб туриш, вақти-вақти билан ўғит бериш, кўчатларни касалликларга қарши дорилаш керак. Иссиқхонамизда томчилатиб суғоришни йўлга қўйганмиз. Шунинг учун сув ортиқча сарф бўлмайди. Бу ишларда менга фарзандларим ёрдам беришаяпти.

Хонадон соҳибларининг айтишича, ҳар туп помидор кўчати ўртача 6-7 килограммдан ҳосил беради. Чамалаб кўрсам, бу анча-мунча помидор бўларкан. Демак, ушбу машғулот оила даромади яхшиланишига, турмуш фаровонлиги янада ортишига имкон яратмоқда.

М.ШУҲРАТОВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.