19 ноябрь якшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ИССИҚХОНАДА ЕТИШТИРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР – ХАЛҚ ДАСТУРХОНИГА

Қишлоқ хўжалиги
Tipografiya

Томорқа – хазина

ИССИҚХОНАДА ЕТИШТИРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР – ХАЛҚ ДАСТУРХОНИГА

 Буни тўғри тушунган, оиласи фаровонлигини таъминлашга жиддий аҳд қилган юртдошларимиз тадбиркорликка қўл уришмоқда, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишмоқда. Биргина мисол. Қарши тумани Файзиобод қишлоғилик  Гулжаҳон Норматова жорий йил бошида томорқада чорвачиликни йўлга қўйди. Соҳада уқуви бор эмасми, ишни ташкил қилишда  қийинчиликка дуч келмади. Тижорат банки томонидан тақдим этилган 11,5 миллион сўм кредит эвазига 3 бош соғин сигир харид қилди.

- Мол боқиш учун томорқамизда оғилхонамиз бор, парвариш борасида тажрибага эгамиз, - дейди  Гулжаҳон Норматова. - Шу боис иккиланиб ўтирмай, сигир сотиб олдик. Эндиликда оиламиз учун даромадли машғулот пайдо бўлди. Қаровини вақтида қилаяпмиз. 2 маҳал сут соғиб олаяпмиз. Истеъмолдан ортиғини қайта ишлаш цехига топширамиз, сўраб келган қўни-қўшнига сотамиз. Шундай иш бошлаганимиздан жуда хурсандмиз.

Шу тумандаги Истиқлол маҳалласида яшовчи Руслан Тошмуродовнинг хонадонида ҳам каттагина ер майдони бор. 2 йил аввал ҳовлининг 2 сотих жойида мўъжаз иссиқхона барпо қилинганди. Натижада оила аъзолари томорқада деҳқончилик қилиб, бир йилда икки марта ҳосил олиш имконига эга бўлишди.

- Ўтган йили октябрь ойида иссиқхонамиздаги ерга 550 туп помидор кўчати   эккандик, - дейди хонадон соҳиби. - Шу йилнинг февралидан ҳосил ола бошладик. Ҳозиргача бозорга 400 килограммдан ошиқ помидор чиқардик. Ҳали кўчатларда ҳосил мўл. Апрель ойи охирига қадар маҳсулот олишни мўлжаллаб турибмиз. Шундан сўнг ерга дам берамиз. Шу орада бодринг ҳам етиштириб оламиз.  Бу биз учун қўшимча даромад бўлаяпти.

Таъкидлаш ўринлики, мамлакатимиздаги аксарият аҳоли хонадонларига маълум миқдорда томорқа ерлари ажратиб берилган. Шундай экан, томорқадан мақсадли фойдаланиш, бу ерда даромад келтирадиган ишни ташкил этиш рўзғор бутлиги, хонадон ободлигига хизмат қилишини яхши англаган киши фақат ютади.

М.ШУҲРАТОВ

Суратларда: Қарши тумани Истиқлол маҳалласилик уста томорқачилар.

С.НАРЗИЕВ олган суратлар.