14 декабрь пайшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ВИЛОЯТИМИЗДА АВГУСТ ОЙИ ҲАМ ПИЛЛА ЕТИШТИРИШ МАВСУМИ БЎЛАДИ

Қишлоқ хўжалиги
Tipografiya

Қишлоқ хўжалиги

ВИЛОЯТИМИЗДА АВГУСТ ОЙИ ҲАМ ПИЛЛА ЕТИШТИРИШ МАВСУМИ БЎЛАДИ

Ривожланган пиллачилик тармоғига эга мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, йил давомида бир неча бор пилла қурти боқишни ташкил этиб, қимматбаҳо ипак хомашёсини тайёрлаш ҳажмини оширишга эришиш мумкин.

Шундан келиб чиқиб, жорий йилдан эътиборан мамлакатимизда, хусусан, вилоятимизда ушбу амалиётни қўллаш - такрорий пилла етиштиришни ташкил этиш белгиланган. Бунинг натижасида аввало пиллани қайта ишлашга ихтисослашган корхоналарнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларни хомашё билан барқарор таъминлаш, қолаверса, қишлоқ жойларда аҳолига мустаҳкам даромад манбаини яратиб бериш, янги иш ўринларини кўпайтириш имкони пайдо бўлади. Ўз навбатида мазкур янгилик ҳудудда сифатли ва рақобатбардош тайёр ипак маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўлами ҳамда уларнинг экспорти миқёси ошишига кенг шароит ҳозирлайди.

Вазирлар Маҳкамасининг ушбу мақсадни тўла рўёбга чиқаришга қаратилган тегишли йиғилиш баёни ижроси доирасида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев "Вилоятда 2017 йил август ойида такрорий пилла етиштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарор қабул қилди. Бу ҳужжатга мувофиқ, ҳудудда такрорий пилла етиштириш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича бажариладиган асосий ишлар белгилаб олинди. Жумладан, бу борадаги тадбирларни ташкил этишга масъул вилоят штаби тузилди. Ҳар бир туман бўйича муайян муддатда тегишли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш белгиланди.

Аҳамиятлиси, боқишга тарқатиш учун вилоятимизга чет элдан олий сифатли 1500 қути ипак қурти уруғи келтирилмоқда. Тақсимотни амалга оширишда уруғларни нисбатан барг озуқаси етарли бўлган, об-ҳавоси салқин ҳудудларга тарқатишга алоҳида эътибор қаратилади. Бундан ташқари, тез фурсатда такрорий пилла етиштирувчилар билан контрактация шартномалари ва ички меҳнат шартномалари тузилишини таъминлаш ҳам назарда тутилган.

Қарорга асосан, жорий йилнинг 1 августига қадар ипак қурти жонлантириладиган инкубаториялар мавсумга шай ҳолатга келтирилиши, ипак қурти уруғларини қисқа вақтда звеноларга тарқатиш чоралари кўрилиши лозим. Туманлардаги пиллачилик агрономлари ва мутасаддилар фермер хўжаликлари ихтиёридаги тут дарахтлари ва плантациялардан оқилона фойдаланилишини назорат қилиш, бунда новдаларни кесмасдан, фақат барглар териб олинишини ташкил этишга масъул этиб белгиланди.

Ўз навбатида фаолиятини янги бошлаган Қашқадарё "Агропилла" масъулияти чекланган жамияти иссиқ об-ҳаво шароитида ипак қурти уруғлари барча технологик ва агротехник қоидаларга амал қилган ҳолда сақланиши ҳамда тарқатилишини таъминлайди, такрорий пиллани парваришлаш ва етиштириш билан боғлиқ тадбирлар бўйича мониторинг олиб боради. Шунингдек, мазкур ташкилот жорий йилнинг 1 августига қадар Қарши шаҳридаги "Радиант силк" қўшма корхонаси билан биргаликда такрорий пилла етиштириш учун зарур инвентарлар (тўшама қоғоз, формалин, термометр, съёмник қоғоз) тайёрлаб қўйилишини назоратга олади.

Шу билан бирга, такрорий пилла етиштирувчи фермер хўжаликлари ва аҳолига бўнак маблағлари ўз вақтида берилишини таъминлаш мақсадида "Радиант силк" қўшма корхонаси талабномаси асосида қисқа муддатда банк кредитлари ажратилишини ташкил этиш Марказий банк вилоят бошқармаси ва "Ўзсаноатқурилишбанк" вилоят филиалига тавсия этилган.

Яна бир жиҳати, ҳоким қарорида пилла етиштириш истагини билдирган ҳар бир хонадонга тарқатиладиган ипак қуртлари миқдори 5 граммдан ошмаслиги кўрсатиб ўтилган. Бунда ипак қурти боқувчиси ўзи етиштирган ҳар 1 килограмм тирик пилла учун 15 минг сўмдан ҳақ олиш имконига эга бўлади.

Тегишли тақсимотга кўра, ҳудудлар кесимида тарқатиладиган ипак қуртининг энг кам миқдори Деҳқонобод тумани ҳиссасига тўғри келмоқда. Ушбу кўрсаткич 20 қутини ташкил этади. Қарши, Касби, Косон, Китоб, Қамаши, Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Чироқчи туманларига мос равишда 150 қутидан ипак қурти тақсимланади. Мавсум якунлари билан вилоятда жами 60 тонна пилла етиштириш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йил баҳор фаслида вилоятимиз миқёсида пилла етиштирувчиларга 50 минг қутидан кўп ипак қурти тарқатилган ва мавсумда 3 минг тоннадан зиёд ҳосил йиғиб-териб олинганди.

М.ШУҲРАТОВ