17 август пайшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

УДДАБУРОННИНГ ЦЕСАРКАЛАРИ

Қишлоқ хўжалиги
Tipografiya

УДДАБУРОННИНГ ЦЕСАРКАЛАРИ

Оила учун яхшигина даромад манбаига айланди

Одамзод қизиқ. Бир ишнинг бошини тутолмаса қийин, аксар вақтини қандай қилиб пул топиш, бойиш, қўшимча даромад олиш ҳақида ўйлаб ўтказади. Ёки машҳур бизнесменларнинг иш режалари билан танишади. Бош қотиради. Шу ҳақдаги китобларни титкилайди. Бошқалар фикри билан қизиқади. Аммо билмайдики, ҳар бир кишига Аллоҳ томонидан айро қобилият берилган. Фақат уни вақтида илғаб, ишга солиш кифоя. Қобилиятни юзага чиқариш учун эса журъат керак.

Чироқчилик Азамат Жўрақулов ана шундай журъатли кишилардан. Қизиқиши асосида тадбиркорликка қўл урди.

У ёшлигидан парранда боқишга қизиқарди. Шу боис мўъжазгина ҳовлиси тўридаги катагидан товуқ, курка узилмайди. Даканг хўрознинг турлисини, товуқнинг ғалати хиллариниям шу ерда учратасиз. Агар қўни-қўшниларга тухум ёки товуқ зарур бўлиб қолса, албатта шу ҳовли эшигини тақиллатишади.

Биргал молларга хашак жамғариш мақсадида далага чиққан Азамат у ерда ажойиб бир қушни кўриб қолади. Қараса, товуққа ўхшаш, ундан жуссалироқ қуш. Қўшниси Анвар ака яқинда оғзининг таноби қочиб, шу қуш ҳақида гапирганди. Ҳа, бу ўша цесарка. Вақт ажратиб, уни кузата бошлади. Қуш ҳар куни тухум қўяр, ўт-ўлан, дон-дун, ҳашарот – далада нима бўлса ер, емиш танламасди. Тухумиям товуқникига ўхшайди. Аммо гўшти ва тухуми баъзи касалликларга даволигини чўл одамларидан эшитди. Унда цесаркани тутиб, кўпайтириш истаги пайдо бўлди. Ҳали бошлаётган ишининг қанчалик самара келтиришини эса билмасди ва таваккалига иш тутди. Худди шундай қушдан аввалига иккитасини, кейинги гал яна тўртта цесаркани тутиб, уйида парваришлай бошлади. Уларни кўпайтириш мақсадида тухумларини тўплаб, курк товуғига бостирди. Қарангки, ўттиз кунда тухумдан цесарка жўжалари очиб чиқди. Бу ишни бир неча бор такрорлади. Қарабсизки, тез орада жажжи цесаркачалар сони 30-40 тага етди. Жўжаларининг ярмини сотиб, қолганини уйида қолдирди ва улғайтириб, тухум олишни кўзлади. Азаматнинг бошлаган таваккал иши тез орада ўз самарасини берди. Энди тухум қўядиган она цесаркалари сони 25 тага етди.

- Цесарканинг товуқдан афзал томонлари кўп, - дейди Азамат Жўрақулов. – У товуққа қараганда маҳсулдор. Жонивор турли юқумли касалликларга ҳам бардошли экан. Тухуми иссиққа чидамли, қанча турса ҳам айниб қолмайди. Озуқавий жиҳатидан бедана тухумидан анча кучли. Гўшти ҳам шифобахш экан. Шу боис қишлоқ одамлари жўжаларидан сотиб олишиб, улар ҳам хонадонларида ушбу жониворни боқишаяпти, кўпайтиришга киришишган.

Ишнинг кўзини билган Азамат Жўрақулов бу гал цесаркаларидан олган 400-500 дона тухумни йиғиб, товуқ фабрикаси томон отланди. Чунки у ерда  шунча тухумни биратўла очириш мумкин. Режа иш берди. Фабрика усулида очирилган цесарка жўжалари бир неча кунда анча улғайиб қолди. Улар харидорларга сотилди, қолгани уйда парваришланмоқда.

Ана шу воқеалардан хабардор қишлоқ аҳли цесаркага ишқибоз бўлиб қолди. Бугун бу ердаги кўплаб хонадонларда бу парранда боқилади. Энди кимдир унга шунчаки ишқибоз, яна кимдир даромадидан манфаатдор. Энг муҳими, кўпчилик бу иш билан машғул бўлиб оила бюджетини тежаяпти, рўзғори бутлигини таъминлаяпти. Тўғри-да, бунинг нимаси қийин?!

Сожида АЛЛАЁРОВА