24 октябрь сешанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

“ЗАРБДОР БИР ОЙЛИК” ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Қишлоқ хўжалиги
Tipografiya

Қишлоқ хўжалиги

“ЗАРБДОР БИР ОЙЛИК” ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Маълумки, пахта халқимизнинг миллий бойлиги, иқтисодиётимиз ривожи, турмуш фаровонлигига хизмат қилувчи муҳим хомашё. Зеро, бугунги кунда пахтачилик тармоғи юртимиздаги кўплаб қайта ишлаш, енгил саноат корхоналарининг барқарор фаолият юритишини, аксарият аҳоли вакилларининг шу соҳада фойдали меҳнат билан банд бўлишини таъминлаяпти. Пахта толасидан тайёрланган маҳсулотларнинг асосий қисми экспортга йўналтирилаётгани эса мамлакатимизда валюта тушуми кўпайишига имкон яратмоқда. Бунинг натижасида юқори ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга истиқболли лойиҳалар рўёбга чиқарилишига, четдан келтирилган замонавий технологиялар асосида ишловчи янги қувватларнинг ишга туширилишига шароит ҳозирланаяпти.

Шу каби омилларни ҳисобга олиб, юртимизда ҳар йили пахтадан юқори ҳосил олишга эришиш мақсад қилинган. Бу эса ҳар бир вилоят, ҳар бир туман шароитидан келиб чиққан ҳолда алоҳида агротехник тадбирларни белгилаш ва жорий этиш, илғор технологияларни қўллаш ва самарали фойдаланишни ташкил этишни асосий вазифага айлантиради.

Бироқ ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатаяптики, пахта етиштиришда етакчи саналган вилоятимизда ғўзани парваришлашда айрим фермер хўжаликлари томонидан зарур агротехник тадбирлар ўз вақтида ўтказилмаяпти, бажарилгани ҳам сифат талабига жавоб бермайди. Шунингдек, ҳудудларда сув таъминотида тартибсизлик кузатилаётгани, ғўзанинг чанқатиб қўйилиши каби ҳолатлар юзага келишига сабаб бўлмоқда. Бу салбий омиллар эса  ҳосилдорлик пасайиб кетишига олиб келиши тайин.

Вилоят ҳокими – фуқаро муҳофазаси бошлиғи Зафар Рўзиевнинг буйруғига мувофиқ, вилоятда 2017 йилги мавсумда пахтадан мўл ҳосил етиштириш учун пухта замин яратиш ҳамда ғўза парваришида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида август ойида “Зарбдор бир ойлик” эълон қилинди.

Унга кўра, мазкур даврда тегишли агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш борасида фермер хўжаликларига яқиндан амалий ёрдам бериш ҳамда улар фаолиятидаги мавжуд муаммоларни биргаликда бартараф этиб бориш учун вилоят ва туманларда фаолият кўрсатаётган ташкилот, корхона ва идоралар раҳбарлари пахта экилган муайян ҳудудларга бириктирилди. Уларнинг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириб борувчи вилоят штаби ташкил этилди.

Буйруққа асосан, “Зарбдор бир ойлик” давомида жойларда амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ғўза майдонларига аҳоли хонадонлари ва чорвачилик хўжаликларидан маҳаллий ўғит чиқарилишини ташкил қилиш, иш ҳақи, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини белгиланган меъёр ва қатъий тартиб асосида етказиб бериш, ғўзани суғоришни сифатли амалга ошириш, ҳудуддаги дала шийпонлари ва баракларни пахта терими мавсуми учун таъмирлаш ва тайёрлаш, ғўзани чилпиш, дефолиацияни самарали ўтказиш шулар сирасига киради.

Айтиш жоизки, мазкур топшириқларнинг бажарилишига совуққонлик билан ёндашган раҳбарлар иши халқ депутатлари вилоят ва туманлар Кенгашларининг навбатдаги сессияларида муҳокамага қўйилади ва уларнинг фаолиятига танқидий баҳо берилади.

М.ШУҲРАТОВ