24 октябрь сешанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

МУАММОЛАР ТЕЗКОР ЎРГАНИЛИБ, ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Йилнома
Tipografiya

2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

МУАММОЛАР ТЕЗКОР ЎРГАНИЛИБ, ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”, деб эълон қилиниши замирида одамларнинг дарду ташвишларига ечим топиш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш, пировардида барчани ҳаётдан рози қилишдек эзгу мақсад мужассам. Шу маънода давлатимиз раҳбари номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати раҳбари, Давлат маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов бошчилигида жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар юртдошларимизни тобора кенгроқ жалб этмоқда. Бундай қабулга келаётган ҳар бир фуқарода кўтарилаётган долзарб масалалар Президентимизга етиб боради ва албатта ечимини топади, деган ишонч мужассам. Чунки бу жараёнда ҳар бир мурожаат эътиборга олинмоқда ва фуқароларнинг қонуний талаблари қаноатлантирилмоқда.

Навбатдаги сайёр қабул Миришкор туманида ташкил этилди. Қабулда мазкур ҳудуд аҳолиси билан бирга Муборак ва Касби туманлари мурожаатчилари ҳам қатнашди.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 2 май кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига Қашқадарё вилоятидан 73 минг 809 та мурожаат келиб тушган. Биргина Миришкор, Касби ва Муборак туманларидан 6129 мурожаат йўлланган.

Мурожаатлар асосан уй-жой, моддий ёрдам, судларда ишлар кўрилиши, ободонлаштириш ва коммунал хўжалиги, меҳнат ва бандлик, соғлиқни сақлаш, таълим каби йўналишлар билан боғлиқ. Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Марказий банк, Бош прокуратура, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Мудофаа, Молия, Меҳнат, Адлия вазирликлари, давлат қўмиталари раҳбарлари, Миришкор, Муборак ва Касби туманлари ҳокимликлари масъул ходимлари мазкур мурожаатларни бевосита муҳокама қилишди.

Мубораклик Ҳалим Пирназаровга 2007 йилда туман ҳокимининг қарори билан ер майдони ажратилган. Фуқаро бу ерда уй қуриб, боғ яратган. Бироқ туман архитектори йўл ўтиши сабаб, уй ҳам, боғ ҳам бузилишини айтган. Ўрнига ер бериш хусусида-ку, гап ҳам бўлмаган. Қабул давомида мазкур мурожаат атрофлича ўрганилиб, масала фуқаро фойдасига ҳал қилинадиган бўлди.

Ойша Жалилова эса Касби туманидаги деҳқон бозорида ўзи етиштирган гўшт ва сут маҳсулотларини сотиш билан 1995 йилдан бери шуғулланиб келган. Бироқ бозор бузилиб, қайта тикланиши сабаб унинг иши тўхтаб қолган. Савдо дўконининг нархланган пули берилмаган, бошқа жойда фаолият кўрсатиш учун эса шароит яратилмаган.

- Президентимизнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилганим мушкулимни осон қилди, - дейди Ойша Жалилова. - Энди тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтириш ниятидаман. Оддий одамларнинг дардини эшитиб, уларнинг дарду ташвишларини ўрганаётган давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдираман.

Миришкор тумани Элобод қишлоғилик Эрниёз Янгиев эса деҳқончилик қилиш учун уйи ёнидаги 15 сотих бўш майдонни сўраган. 2015 йилдан бери турли мутасаддиларга мурожаат қилган, бироқ ижобий жавоб ололмаган. Қабул давомида унга ободонлаштириш учун ер бериладиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов бошчилигидаги худди шундай сайёр қабул шу куни Қарши санъат коллежида ҳам бўлиб ўтди. Унда Қарши шаҳри, Қарши ва Косон туманлари аҳолисининг муаммолари, уларни ўйлантириб келаётган турли масалалар ва таклифлари ўрганилиб, муҳокама қилинди. Ўртага ташланган муаммолар ечими бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов 4 май куни Деҳқонобод туманидаги саноат ва хизмат кўрсатиш коллежида Деҳқонобод, Ғузор ва Нишон, Шаҳрисабз туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида Шаҳрисабз, Китоб ва Яккабоғ туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этган бўлса, кеча Кўкдала педагогика-иқтисодиёт коллежида Чироқчи ва Қамаши тумани аҳолиси мурожаатлари ўрганилди.

Сайёр қабуллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонасига мурожаат қилган юзлаб фуқаролар билан юзма-юз гаплашилиб, кўтарилган аксар муаммоларга жойида ечим топилди. Эътиборлиси, мазкур учрашувларда аҳоли вакиллари томонидан ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қаратилган янги таклиф-мулоҳазалар ҳам билдирилди.

Б.САЙФИЕВ