17 август пайшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

МУРОЖААТ, МАСЪУЛИЯТ ВА ЖАВОБГАРЛИК

Йилнома
Tipografiya

Халқ қабулхонаси – адолат маскани

МУРОЖААТ, МАСЪУЛИЯТ ВА ЖАВОБГАРЛИК

Вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят Халқ қабулхонаси томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш амалиётидаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят Халқ қабулхонаси мудири А.Холмахматов бошқариб борди.

Шаҳар, туманлар Халқ қабулхоналари мудирлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоят ҳудудидаги мутасадди корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ва мурожаатлар билан ишлашга бириктирилган ходимлари иштирок этган тадбирда қайд этилганидек, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва холисона ҳал этишга хизмат қилмоқда.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятдаги Халқ қабулхоналарига 12 минг 126 та мурожаат қилинган бўлиб, улар бандлик, уй-жой ва ер, пенсия ва нафақалар, моддий ёрдам ҳамда коммунал тўлов каби масалаларга тааллуқлидир. Энг кўп мурожаатлар Қарши шаҳри, Китоб, Чироқчи, Нишон ва Қарши туманлари ҳиссасига тўғри келса, Деҳқонобод ва Миришкор тумани аҳолиси энг кам мурожаат қилишган. Мурожаатларнинг қаноатлантирилиши эса Шаҳрисабз, Китоб ва Қамаши туманларида энг паст кўрсаткичга эга.

Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, айрим раҳбар ва мансабдор шахслар томонидан мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик, хатларга номигагина жавоб бериш ёки умуман жавоб бермаслик ҳоллари кузатилаяптики, бу ўз навбатида фуқаролар эътирозига сабаб бўлиб, такрорий мурожаатларни келтириб чиқармоқда.

Масалан, Қарши шаҳрилик М.Умированинг тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер олиш масаласида ёзган аризасига Қарши шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси томонидан 49 кунда, Ф.Азизова хатига эса Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 61 кун ўтгандан сўнг жавоб қайтарилган.

Шунингдек, вилоят бандлик бош бошқармаси Қарши туманилик У.Лулиева мурожаатига 58 кун ўтгач жавоб йўллаган. Касбилик С.Бўтаеванинг ўз мутахассислиги бўйича иш сўраб қилган мурожаати ғалати тарзда “ҳал этилган”. Яъни Касби тумани меҳнат бўлими ходимлари С.Бўтаева билан учрашиб, иш топиб беришларини айтишган ва фуқарога розилик хатини ёздириб олишган. Бироқ масала ҳал этилмасдан қолаверган. Натижада С.Бўтаева такрорий мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Шу билан бирга, мурожаат маданиятини юксалтириш бўйича жойларда олиб борилаётган тарғибот ишлари етарли эмаслиги сабаб фуқаролар томонидан битта масала бўйича бир вақтнинг ўзида кетма-кет ёки бир нечта ташкилотларга мурожаат қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Мисол учун, фуқаро И.Қурбонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонасига 162 марта, А.Ражабов 91, Б.Алмардонов 73, Н.Джураев 56 марта мурожаат қилишган.

Ўрганишлар бу борадаги ишларни тубдан яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, мурожаатларни кўриб чиқишга масъулият билан қарашни тақозо қилади.

Тадбирда ана шулар ҳақда атрофлича сўз юритилиб, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ҳамда давлат органлари ва муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги тегишли низом талабларига қатъий риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан масъул мутахассисларнинг ер ресурслари ва давлат кадастри, шаҳарсозлик ҳужжатларини расмийлаштиришда ноқонуний қурилишлар бўйича келиб чиқадиган муаммолар, бандлик, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш борасида қилинаётган ишлар, бу борада келиб тушаётган ариза, шикоят ва таклифлар хусусидаги маърузалари тингланди.

Муҳокама қилинган масалалар асосида галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Б.САЙФИЕВ