22 октябрь якшанба.
As soon as you open an account Bet365 will send you a 10 digit Offer Code via email. Receive Your £200 bet365 Welcome Promo Bonus plus £50 Mobile Promo

ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРГА САМАРАЛИ ЕЧИМ

Йилнома
Tipografiya

Сайёр қабул

ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРГА САМАРАЛИ ЕЧИМ

Нишонлик Дилбар Намозова туманнинг Мирзо Улуғбек маҳалласида қуриб фойдаланишга топширилган намунавий уй-жойлардан бирини ипотека кредити асосида харид қилган. АТБ "Қишлоққурилишбанк"нинг ҳудудий бўлими билан тузилган шартномага мувофиқ, белгиланган суммани ҳар ойда, ўз вақтидан кечиктирмасдан тўлаб келмоқда.

Намунавий уй-жойлар қад ростлаган ушбу массивга табиий газ тармоғи тортилган. Банк ва мижоз ўртасидаги шартномада ҳам уй-жойнинг газлашгани, табиий газ етказиб берилиши кўрсатилган. Бироқ ушбу фуқаронинг янги уйга кўчиб ўтганига икки йилга яқин вақт ўтибди ҳамки, табиий газ таъминотидан дарак йўқ. У эса массивда истиқомат қилаётган бошқа фуқаролар қатори суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланмоқда.

Шу боис Дилбар Намозова "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши томонидан туманда ўтказилган очиқ мулоқотда бу муаммони кўтариб, уни ҳал қилишда амалий ёрдам сўради.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида инсон манфаатларини таъминлаш, одамлар билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий эҳтиёжларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларини ҳал қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак, деган тамойилдан келиб чиқиб, барча даражадаги давлат идоралари ва мутасадди ташкилотлар олдига халқ орасига кириб бориш, оддий одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш орқали, уларга ўз вақтида ечим топиш талаби қўйилмоқда. Ўз навбатида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ҳам бу борада тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ҳудудларда партия раҳбариятининг сайёр қабуллари ташкил этилмоқда.

Нишон туманидаги Нишон транспорт касб-ҳунар коллежида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда ҳам фуқаролар ўзларини қийнаётган кўплаб муаммоларни баён этишди.

Мисол учун, туманнинг Оқ олтин қишлоғида истиқомат қилувчи Худойназар Жўраев томонидан ҳам долзарб масала кўтарилди.

- Бизнинг қишлоқ ва туман маркази ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилмаган, - дейди у. - Ваҳоланки, кўпчилик қишлоқдошларимизнинг қандайдир юмуш билан ҳар куни туман марказига йўли тушади. Кўплаб ўқувчилар шу ердаги касб-ҳунар коллежларида таҳсил олади. Автобус қатнови йўқлиги боис улар ҳар куни йўналишсиз таксиларга мурожаат этишга мажбур. Бундай таксиларнинг нархи эса анча қиммат, ҳамманинг ҳам имконияти бунга етмаслиги мумкин. Агар Оқ олтин қишлоғи ва туман маркази йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилса, бу қишлоқ аҳли учун катта қулайлик яратарди.

Фуқаро Соҳиба Шаропова эса Пахтакор маҳалласи ҳудудидаги икки қаватли уйнинг хонадонларидан бирида истиқомат қилади. Унинг таъкидлашича, мазкур уй ниҳоятда таъмирталаб. Ёғин-сочинли куз-қиш мавсумида доимий равишда томдан чакка ўтиб, уй деворларига зах чиқиб кетади. Бундай шароитда, айниқса, ёш болалар жуда қийналишади. Мазкур уйда яшовчи фуқаролар томонидан бир неча бор тегишли ташкилотларга мурожаат қилинишига қарамай, ҳеч биридан амалий ёрдам бўлмаган.

- Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган барча муаммолар ўрганилиб, уларнинг бир нечтаси бўйича тегишли мутасаддиларга депутатлик сўровлари юборилди ва ижроси назоратга олинди, - дейди партиянинг вилоят кенгаши раиси Сайфулла Махматмўминов. - Шунингдек, яна айрим масалалар жойида ҳал этилди ҳамда вақт талаб этиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Кўриш мумкинки, давлат идоралари ва мутасадди ташкилотлар томонидан жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар оддий аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш, уларга ўз вақтида ечим топишда катта самара бераяпти. Зеро, фуқароларнинг бугунидан рози, эртанги кунга ишонч билан яшашида, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашда бундай тизимнинг аҳамияти катта.

Ж.БОЙМУРОДОВ