Diageo, Pernod Ricard, Campari, Brown Forman ва Rémy Cointreau каби дунёнинг етакчи алкоголь ишлаб чиқарувчилари сотилмаган захиралари туфайли ўз маҳсулотлари нархларини туширишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда Financial Times ёзган.
Нашр маълумотларига кўра, дунёнинг бешта йирик ишлаб чиқарувчисида талаб бўлмаган алкоголли ичимликлар захираси миқдори 10 йилдан ортиқ вақт ичидаги энг юқори кўрсаткичга етиб, пулдаги қиймати 22 миллиард долларга баҳоланган.
Бунга алкоголь ишлаб чиқарувчиларининг коронавирус пандемиясидан кейин ишлаб чиқаришни кескин оширишга эътибор қаратгани асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бироқ 2020-йиллар бошидаги истеъмолнинг зўр ўсиши ортидан кучлироқ ва қиммат алкоголли ичимликларга талаб пасайган.

