16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Баҳоси энг кўп ошган ва тушган маҳсулотлар маълум бўлди

Кобальт октябрь ойида нархи энг кўп кўтарилган товар бўлди. ICE Futures қитъалараро биржаси, Чикаго ва Нью-Йорк биржаларини бирлаштирган CME Group ва Шанхай металлар биржаси маълумотлари шундан далолат бермоқда.

Пўлат ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ушбу кимёвий элемент баҳоси ўтган ойда 28,5 фоизга қимматлаган. Шунингдек, палладий (+15,8 фоиз) ва литий (+9,5 фоиз) ҳам нархи сезиларли даражада ошган металлар рўйхатига кирган.

АҚШда энергия товарлари ўртасида газ (+19,4 фоиз), дизель ёнилғиси (+7,6 фоиз) ва мазут ёқилғиси  (+6,9 фоиз) баҳосининг ўсиши бўйича етакчи бўлган. 

Қишлоқ хўжалиги соҳасида соя (+8,2 фоиз), робуста (+7,3 фоиз) ва арабика (+3,8 фоиз) навли кофе энг кўп қимматлаган товарларга айланган.

Апельсин шарбати октябрда қиймати энг кўп (-23,3 фоиз) пасайган маҳсулот бўлган.