БМТ Бош котиби лавозимига кўрсатилган номзодлардан ҳеч бири ташкилот Хавфсизлик кенгашида вето ҳуқуқига эга бўлган доимий бешта аъзонинг якдил қўллаб-қувватловига эриша олмади. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар тарқатган.
«Агар амалдаги номзодлардан бирортаси ҳам БМТга аъзо давлатлар орасида вето ҳуқуқига эга бўлган АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия ва Франциянинг қўллаб-қувватловини қўлга кирита олмаса, бу янги номзодлар учун йўл очади. Улар деярли ўн йилдан бери ташкилотга раҳбарлик қилиб келаётган Антониу Гутерришнинг ўрнини эгаллаш учун кураш олиб боришади», дейилади материалида.
Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзоси иштирокида еттита номзод бўйича норасмий сўров ўтказилган. Унда иштирокчилардан номзодларни «қўллаб-қувватлаш», уларни қўллаб-қувватлашдан «қайтариш» ёки «қарши чиқиш» вариантларидан бирини танлаш сўралган. Мазкур яширин овоз бериш жараёнида вето ҳуқуқига эга бўлган бешта давлат вакилларининг хулосаларини ажратиб кўрсатиш учун биринчи марта қизил бюллетенлардан фойдаланилган.
Маълум қилинишича, етакчи уч номзоднинг ҳар бири иккитадан «қарши» овоз олган. Улар – БМТнинг савдо соҳасидаги идораси раҳбари, Коста-Рика вакили Ребека Гринспан, Гайананинг ташкилотдаги элчиси Кэролин Родригес-Биркетт ҳамда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) раҳбари, аргентиналик Рафаэль Гросси.
Маълумотига кўра, кейинги дастлабки овоз бериш шу ҳафтада бўлиб ўтади.

