Эронда ўғирлик қилгани учун Муҳсин Аширий исмли эркакнинг ўн қўли тўртта панжаси, гарчи ундан жабрланган киши жиноятчини расман кечирганига қарамай, кесиб ташланди, деб ёзади Daily Mail манбаси.
Маълум қилинишича, у ўғирликда айбланиб, дастлаб олти ой қамоққа ҳукм қилинган ва мамлакат жиноят кодексига кўра, стандарт «жисмоний» жазо – қўли қисман кесилган.
Муҳсин Аширий белгиланган қамоқ жазосини ўтаб бўлганидан сўнг 190 минг долларга яқин гаров пули эвазига озодликка чиққан. Аммо кейинроқ суд уни яна чақириб, янги гаров – аввалгисидан икки баробар кўпроқ пул тўлашни талаб қилган. Эркак бунча маблағни тўлай олмагач, суд ҳукмининг «жисмоний» қисми ижрога йўналтирилган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Эрон ҳукуматини қоралаб, бундай ҳаракатларни «инсон ҳуқуқларининг даҳшатли бузилиши» ва «ўрта асрлардаги жазолаш усули намунаси» деб атаган.
«Ҳатто жабрланувчи Муҳсин Аширийни кечирганига қарамай, судья жазони енгиллаштиришни истамади. Бу Эрон суд тизимининг ўзбошимча ва шафқатсизлигини яна бир бор кўрсатади», дейилади улар баёнотида.

