АҚШ президенти Дональд Трамп ўз имзоси туширилган товарлар сотувидан 600 миллион доллардан кўпроқ маблағ ишлаб топган. Бу маълумот сиёсатчининг Оқ уй томонидан эълон қилинган молиявий декларацияcида акс этган.
Америка лидери 2024 йилда ўғиллари Эрик ва кичик Дональд Трамплар бошқарувидаги World Liberty Financial крипто лойиҳасидан 57 миллион доллардан ортиқ миқдорда даромад олган.
Шунингдек, у Save America китоби сотувидан 3 миллион, соатлар сотувидан 2,8 миллион, спорт оёқ кийимлари ва пардоз маҳсулотлари сотувидан 2,5 миллион, Библия нашрларидан 1,3 миллион ва гитаралар сотувидан 1 миллион доллардан кўпроқ пул ишлаб олган.

