16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

“Катта оға”га яқинлик акс таъсир кўрсатди

Дональд Трамп билан алоқалари Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг сайловлардаги мағлубиятига сабаб бўлди. Бу ҳақда Politico манбаси ёзган.

«Ҳозирги шароитда АҚШ билан яқин муносабат ўрнатиш венгриялик сайловчиларга унчалик хуш келмади», деган Франциянинг ўзи ҳам Дональд Трампдан масофа сақлаётган ўнг «Миллий бирлашув» партияси вакили.

12 апрелда Венгрия парламенти сайловлари якунланиб, натижалар мамлакатнинг кейинги бош вазири номига ҳам аниқлик киритди. Унда катта фарқ билан мухолифатдаги «Тиса» партияси ғалаба қозонган.  Петер Мадьяр бошчилигидаги сиёсий ҳаракат парламентда конституциявий кўпчилик ўринни қўлга киритгани унга қонунларни бошқа фракциялар қўллаб-қувватловисиз ҳам қабул қилиш имконини беради.

Сайловдаги муваффақиятдан кейин мухолифат лидери Дональд Трампга биринчи бўлиб қўнғироқ қилмаслиги, лекин мулоқот учун очиқлигини айтган.