16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Келин собиқ қайнонасини ўз қарамоғига олди

Эри билан ўн икки йил аввал ажрашган хитойлик аёл собиқ қайнонасига ғамхўрлик қилмоқда. Бу ҳақда South China Morning Post нашри ёзган.

Илк никоҳидан икки нафар фарзанди бўлган Лин ҳозирги турмуш ўртоғи билан Хэнань вилоятида яшайди. 2024 йилда унинг собиқ қайнотаси, ўтган йили эса биринчи турмуш ўртоғи вафот этган. Шундан кейин собиқ қайнонаси қишлоқда ёлғиз яшаб қолган. Нафақахўр қария, гарчи унга ғамхўрлик қилишга тайёр беш нафар фарзанди бўлса-да, ўз уйини тарк этишни истамаган.

Бироқ Лин унинг ёлғиз қолганидан хавотирланиб, ўз уйига кўчиб келишни таклиф қилган. Дастлаб собиқ қайнонаси бунга рози бўлмаган. У бошқаларга ортиқча ташвиш бўлишни истамаган. Аммо кейинчалик неваралари ёнида яшаш имконияти учун собиқ келинининг таклифини қабул қилган.

Линнинг бу қарорини онаси ва ҳозирги турмуш ўртоғи ҳам қўллаб-қувватлаган. Унинг ўзи эса қилган ишини табиий ҳол деб ҳисоблайди. Аёлнинг фикрича, ажрашиш одамлар бир-бирига бегона бўлиб қолиши кераклигини англатмайди. Бир вақтлар кўрсатилган яхшиликка худди шундай жавоб қайтариш лозим.