16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Кўпчиликнинг “маслаҳатчи”сига айланган дастур паспорт сўрай бошлади

ChatGPT дастури фойдаланувчидан унинг 18 ёшга тўлганига шубҳаланса, паспорт ёрдамида шахсини тасдиқлашни сўрай бошлади. Бу ҳақда habr.com манбаси маълум қилган.

Тизим текширув ўтказилгунга қадар «катталар учун» дея тоифаланган мавзуларда мунозарага киришишни чеклайди. Айрим ҳолларда шахсини тасдиқлаш сўрови вояга етган фойдаланувчиларга ҳам юборилгани қайд этилган.

Дастур ишлаб чиқувчиси бўлган OpenAI компанияси ушбу функция босқичма-босқич жорий этилаётгани ва айни пайтда асосан инглиз тилида сўзлашувчи минтақаларда синовдан ўтказилаётганини тасдиқлаган. Мақсад – ёш чекловларига амал қилинишини таъминлаш ва вояга етмаганларни потенциал номақбул контентдан ҳимоя қилиш эканлиги айтилади. 

Шунингдек, компания паспорт маълумотларини қайта ишлаш тизими хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилгани, олинган фактлар шифрланган ҳолда узатилиши ва фақат ёшни тасдиқлаш учун фойдаланилишини таъкидлаган.