Ўтган йили дунё бўйича 542 мингта янги саноат роботи ўрнатилган бўлса, шундан 54 фоизи (295 мингтаси) Хитой ҳиссасига тўғри келади. Халқаро робототехника федерацияси (IFR) ҳисоботида келтирилган маълумотлар шундан далолат бермоқда.
Унда қайд этилишича, ХХРда ушбу кўрсаткични 2028 йилгача ҳар йили ўртача 10 фоизга ошириб бориш учун катта солоҳият мавжуд.
IFR ҳисоботида айтилганидек, 2024 йилда жами саноат роботлари сони улар 254 мингта ўрнатилган 2015 йилдаги миқдорга нисбатан икки баробарга ортган. Ўтган йили жами саноат роботларининг 74 фоизи Осиё, 16 фоизи Европа ва 9 фоизи Жанубий Америка улушига тўғри келган.
«Робототехника саноати глобал макроиқтисодий шароитлардан ҳимояланмаган, бироқ умумий узоқ муддатли ўсиш тенденцияси яқин вақтларда тугашининг ҳеч бир аломати йўқ», дейилади ҳисоботда.
IFR жорий йилда 6 фоизга кўпроқ саноат роботлари (575 мингта) ўрнатилиши, 2028 йилда эса бу кўрсаткич 700 мингдан ошишини башорат қилган.

