16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Ота-оналар ўғлига бош вазир билан уйқаш исм беришни истамаяпти

Буюк Британияда ота-оналар мамлакат бош вазири Кир Стармер ҳукумат тепасига келгач, Кир исмидан воз кечишди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри миллий статистика бошқармаси тадқиқоти натижаларига таяниб ёзган.

2024 йил июль ойидан буён бирорта ҳам янги туғилган болага Кир исми берилмаган. Нашр қайд этганидек, тарихда биринчи марта ҳеч бир ота-она ўғлини лейбористлар лидери (амалдаги ҳукумат раҳбари) билан уйқаш номлашни истамаган.

У вазифага киришгунга қадар тўрт бола Кир исмини олган. Бироқ Кир Стармер сайловда ғолиб чиққач, унинг номи рўйхатдан буткул йўқолган. Кир исми ирландча «dubh» сўзидан келиб чиққан бўлиб, қоронғи ёки қора деган маъноларни англатади. Шунингдек, бу ном шодландча илдизга ҳам эга.

Тадқиқот натижалари бош вазирнинг ёш ота-оналар ўртасида машҳурлиги йўқлигидан далолат беради, дея қайд этган нашр. Шу билан бирга Кир Стармернинг баъзи сиёсий рақиблари исмлари фарзанд кўрган оилаларда маъқул топилган – ўтган вақт давомида   16 нафар болага Борис номи берилган.