Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия олий маъмурий суди 2009 йилдан буён узлуксиз касаллик таътилида бўлган ўқитувчи тиббий кўрикдан ўтиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Der Spiegel манбаси хабар тарқатган.
Ўтган йиллар мобайнида ойлик иш ҳақи олишда давом этган Рурштадт вилоятида яшовчи педагог Дюссельдорф судининг диспансеризация ҳақидаги қарорига эътироз билдиришга уринган. Унинг таъкидлашича, расмийлар орадан 16 йил ўтиб тиббий кўрикдан ўтишни асоссиз талаб қилаяпти.
«Жавобгарнинг узоқ йиллик ҳаракатсизлиги ҳақиқатдан ҳам тушунарсиз, бироқ бу текширувдан ўтиш заруратини бекор қилмайди», дея тушунтирилган суд қарорида.
Тиббий текширувда аёл ўқитувчилик фаолиятига қайтишга қодирми ёки пенсияга чиқиши кераклиги аниқланади. Суд расмийларнинг бу борадаги ташаббуси кечикканини тан олган, аммо диспансеризация мажбурийлигини таъкидлаган.

