Иккинчи жаҳон уруши даврида кўпгина поляклар Ўзбекистонга, жумладан, Бешкентга ҳам келиб қолган.
Қашқадарёга оид
Тарихдан маълумки, 1939 йилда Германия Польшага ҳужум қилади ва қисқа муддатда босиб олади. Бир қисм поляк аскар ва офицерлари Иттифоқ чегарасига қочиб ўтади. 1941 йил эса Германия собиқ иттифоқ ҳудудига ҳужум қилади. Поляклар барча республикаларга, жумладан, 2 мингдан ортиқ поляк Ўзбекистон ҳудудига келади.
Генерал Андерс 1892 йилда Варшавада туғилган бўлиб, урушда яраланиб, Москвадаги Лубянка қамоқхонасига ўтказилган. Кейин у Ўзбекистонга жўнатилган.
Барча поляк аскар ва зобитларини Ўзбекистон орқали Эронга, сўнг эса Европага чиқиб, ўз юртига жўнатиш кўзда тутилади. Бироқ қаҳратон қиш фаслида полякларнинг асосий қисми Қашқадарё вилоятининг Қарши, Ғузор, Яккабоғ туманларида қолиб кетади.
Фахрий журналист Полвон Тўлиевнинг билдиришича, Бешкентда яшаб қолган поляк жангчиларининг қабри бугунги кунда Хитойкенти қабристонида жойлашган.
БЕКЗОД тайёрлади.

