Сунъий интеллект (СИ) технологиялари XXI асрнинг энг тез ривожланаётган соҳаларидан бирига айланди. Global Issues маълумотига кўра, у бугунги кунда иқтисодиёт, тиббиёт, таълим ва давлат бошқарувида кенг қўлланилади.
СИ ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, катта маълумотларни таҳлил қилиш ва қарор қабул қилишни тезлаштириш имконини ошираяпти. Масалан, тиббиётда AI касалликларни эрта аниқлашда ёрдам бераяпти, саноатда эса ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда қўл келади.
Бироқ бу ривожланиш билан бирга қатор муаммолар ҳам юзага келган. Айрим давлатларда СИ кузатув ва назорат воситаси сифатида ишлатилмоқда. Бу эса шахсий маълумотлар хавфсизлиги ва инсон ҳуқуқлари масалаларини кун тартибига олиб чиқди.
Шунингдек, СИ меҳнат бозорига ҳам таъсир қилмоқда. Айрим касблар йўқолиб, янги касблар пайдо бўлаяпти. Бу эса қайта тайёргарлик ва таълим тизимини ислоҳ қилишни талаб қилади.
Мутахассислар энди СИ ривожини халқаро қонунлар ва этика меъёрлари асосида бошқариш зарурлигини таъкидлаяпти. Акс ҳолда инсоният келажаги учун ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин бўлган бу технология назоратсиз қолиб кетади.

