16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Суициднинг олдини олиш учун ноодатий усул

Эстония ҳукумати ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш учун ноодатий усулни ишлаб чиқди: фломастерлар, конфетлар ва бошқалардан иборат махсус тўплам.

Ижтимоий суғурта департаменти маслаҳатчиси Ксения Репсон-Дефорж  суицидга ундовчи ўй-хаёлларни енгишга ёрдам беришга мўлжалланган «ўсмирлар учун тўплам» ўйлаб топилгани ҳақида гапирган. Тўпламга ранг-баранг бўяладиган расмли китобчалар, фломастерлар, лаб гармонь чолғуси, спиннер, Рубик кубиги, хушбўй ҳид таратувчи шам, антистресс тўпчаси, грелка, олтин медаль, чайналадиган конфетлар ва бошқа нарсалар киради.

Департамент вакилининг сўзларига кўра, ушбу тўплам 10 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўсмирлар гуруҳи учун мўлжалланган. Ундаги буюмлар ёшларни салбий ўй-хаёллардан чалғитишга ва васваса даражасини пасайтиришга ёрдам бериши тахмин қилинмоқда.