16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Ташлаб кетилган сейфнинг янги хўжайини миллионерга айланди

АҚШда эркак 500 долларга эски омбор шкафини сотиб олиб, унинг ичидан 7,5 миллион доллар маблағи бўлган сейфни топди. Бу ҳақда Metro нашри хабар тарқатган.

Воқеа ҳақида аукциончи Дэн Дотсон Storage Wars телешоусида гапириб берган. У бир неча ой давомида ижара пули тўланмаган омбор шкафлари аукционини ўтказади. Унинг ичида нима сақланаётган бўлиши мумкинлигини ҳеч ким олдиндан билмайди.

Аукциончининг сўзларига кўра, кўп ҳолларда бундай сақлов бўлмалари бўш бўлади ёки айтарли буюмлар чиқмайди. Бироқ бу гал… Ичида катта миқдорда маблағ сақланган сейф кимга тегишли бўлгани ва унинг собиқ эгаси бунча пулни қаердан топгани жумбоқлигича қолган. Эҳтимол, у кўчиб кетган ёки қамоққа тушиб, омбор шкафи ижараси учун тўловларни тўхтатган.