16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Туризм – йил бўйи давом этадиган тизимга айланади

Туркия туристик мавсумни йил бўйи давом этадиган тизимга айлантириш, шунингдек, мамлакатнинг барча вилоятларида соҳа фаолиятини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.

Унинг таъкидлашича, Туркиянинг ҳар бир гўшасида «кашф этилишини кутаётган гўзаллик» ва «ҳикоя қилинишини кутаётган тарих» мавжуд.

«Биз табиий ва маданий меросимизни асраб-авайлаш ҳамда уни келажак авлодларга етказиш баробарида туризмни тўрт фасл ва 81 та вилоятга ёйиш устида ишлаяпмиз», деб ёзган вазир.

Соҳа масъулининг қайд этишича, Туркия ўзининг бой маданий мероси, меҳмондўстлиги ва бетакрор табиати туфайли дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳларни қабул қилмоқда.