Японияда 200 мингга яқин одам доимий яшаш жойига эга эмас ва бинолар томида, ҳатто манга-кафелар (соатбай ҳақ тўланадиган дам олиш масканлари)да тунаб қолишади. Бу ҳақда lenta.ru манбаси ўз таҳлилига асосланиб хабар тарқатган.
Материалда айтилишича, 1990-йиллардаги иқтисодий инқироздан сўнг мамлакатда уй-жой муаммоси юзага келган ва ёшлар ҳаётига катта таъсир кўрсатган. Нархлар қимматлиги эса вазиятни янада кескинлаштиради.
«Японияда ҳатто кичик бир студия (мўъжаз хонадон) ижараси ҳам арзон эмас: марказий ҳудудларда ойига 80 минг иенага (7 миллион 240 минг сўм атрофида), чеккароқ жойларда эса 50-70 минг иенага (4 миллион 525 минг – 6 миллион 335 минг сўм атрофида) тушади», дейилади хабарда.
Япон иқтисодчилари ёшлар орасида уй-жой муаммоси юзага келганини иш ҳақи миқдорларининг ҳозирги ўсиш динамикаси уй-жойлар нархининг жадал қимматлашуви суръатига мос келмаслиги билан изоҳлаган.

