16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Фермер бепул картошка тарқатди

Германиянинг Саксония еридаги фермер хўжалиги рекорд даражада ҳосил олиши ортидан улкан картошка захирасини бепул тарқата бошлади. Бу ҳақда BBC манбаси хабар берган.

Январь ойи ўрталаридан буён мамлакат пойтахтига картошка жўнатилиб, аҳолига бепул тарқатилмоқда. Жами 500 минг килограмм захира юк машиналарида Берлинга, шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудлари ва Украинага жўнатилиши мўлжалланган. 

«Картошкани қутқаришнинг буюк режаси» деб ном олган ушбу акция қарийб 4 миллион килограмм ортиқча захира нобуд бўлиши олдини олиш чорасининг бир қисми ҳисобланади. Ташкилотчилар сўзларига кўра, ёрдам олувчилар қаторида озиқ-овқат банклари, мактаблар ва ибодатхоналар ҳам бор.

Бироқ, Бранденбург фермерлар ассоциацияси ушбу ташаббусни «ёқимсиз PR ҳийласи» деб атаб, унинг маҳаллий бозор учун оқибатларидан афсусда эканлигини билдирган.