16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Иқтисодиёт

Энди Европа ҳам инвесторлар учун хавфсиз эмас

Европа Иттифоқи мамлакатлари инвестициялар учун хавфсиз бўлишдан тўхтади. Бу ҳақда Британиянинг Financial Times газетасида сўз юритилган.

Қайд этилишича, Европа давлатлари АҚШнинг эҳтимолий санкцияларидан ҳимояланиш учун Хитой капитали иштирокидаги йирик саноат корхоналарини миллийлаштириш кампаниясини бошлади. Бу ҳаракатлар Евроиттифоқдаги хорижий инвестициялар хавфсизлигига таҳдид солади.

Манба Нидерландия стратегик муҳим корхонани экспроприация қилиш (мажбуран тортиб олиш)ни бошлаган биринчи мамлакат бўлганини таъкидлаган. У ерда Хитойдаги Wingtech технология компаниясининг шуъба корхонаси ҳисобланган ярим ўтказгичлар ишлаб чиқарувчи йирик субъект миллийлаштирилган.

Энди Европа ҳам инвесторлар учун хавфсиз эмас. Таҳлилчиларнинг тасдиқлашича, кўплаб инвесторлар нозик маълумотларга ёки ихтисослашган таъминот занжирига кириш ҳуқуқига эга бўлган лойиҳаларни молиялаштириш хавфини англаб етишган. Тадбиркорлар уларга тегишли корхона исталган вақтда товон тўланмасдан миллийлаштирилиши мумкинлигини билади.