16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Саломатлик

Яна вирус, юқиш йўллари коронавирусга ўхшармиш

Ҳиндистонда Нипах вируси билан зарарланишдан дастлабки ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Mash телеграм канали пост қўйган.

Таъкидланишича, ҳамон касалликка қарши вакцина мавжуд эмас, унинг юқиш йўллари кўп жиҳатдан коронавирусга ўхшайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Нипах вируси инфекциясидан ўлим даражаси эпидемиологик назорат самарадорлиги ва тиббий хизмат сифати кўрсаткичларига боғлиқ ҳолда 40 фоиздан 75 фоизгача етиши мумкин.

Вирус одамларга асосан қўлқанотлилар оиласига мансуб кўршапалаклар, шунингдек, чўчқалардан юқади. У зарарланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бевосита  контакт орқали ҳам одамдан одамга ўтиши мумкин.  Нипахдан махсус даволаниш усуллари айни вақтда  ишлаб чиқилмаган.

Қатор ҳинд нашрларининг ёзишича, Калькуттада касаллик тасдиқланган беморлардан бири оғир беҳушлик ҳолати (кома)га тушиб, вафот этган. Шаҳарда карантин жорий этилиб, юзлаб кишилар назоратга олинган.