16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Иқтисодиёт

Қашқадарёда тадбиркорликнинг энг оммабоп шакли қайси?

Статистика

Вилоят статистика бошқармаси 2026 йил 1 март ҳолатида ҳудудда фаолият кўрсатаётган жами 25 минг 875 та тижорат корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини таҳлил қилди.

Дастлабки олинган маълумотларга кўра, МЧЖ шакли – бизнес юритишда мутлақ етакчи. Қашқадарёдаги тадбиркорларнинг 64,4 фоизи (16 минг 674 та) айнан масъулияти чекланган жамият шаклини афзал кўрмоқда.

Хусусий корхоналар  5 минг 863 та (22,7 фоиз), оилавий корхоналар  2 минг 943 та (11,4 фоиз), акциядорлик жамиятлари 30 та (0,1 фоиз)ни ташкил этади.

Демак, таҳлиллар Қашқадарёда бизнес юритишнинг МЧЖ шакли тадбиркорлар учун ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатдан энг қулай ва оммалашган тузилма бўлиб қолаётганини кўрсатди.

Маълумот учун, масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) хўжалик ширкатининг бир тури бўлиб, унинг мулки (капитали) муассислар орасида тегишли низомларда кўрсатилганидек тақсимланади. МЧЖ аъзолари жамият мажбуриятлари бўйича фақат ўзлари қўшган улуш доирасида жавобгар бўлади. Иккитадан кам бўлмаган жисмоний ёки юридик шахсларнинг келишувига кўра, умумий хўжалик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида уларнинг улушларини қўшиш йўли билан ташкил этилиши мумкин. Бундай жамият юридик шахс ҳисобланади.

Ўз мухбиримиз