16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Қирол қанча солиқ тўлайди?

Буюк Британия қироли Карл III биринчи марта жамоатчиликка ўзи тўлайдиган солиқлар миқдори ҳақида маълумот беради. Бу ҳақда Reuters агентлиги қироллик оиласи вакилига таяниб хабар тарқатган.

Маълумотлар 25 июнь, пайшанба куни эълон қилиниши режалаштирилган қироллик оиласининг йиллик ҳисоботида келтирилади.

Қонунга кўра, Карл III қиролича Елизавета II дан мерос бўлиб ўтган мулк учун даромад солиғи, капитал қиймати ўсишидан олинадиган солиқ ва мерос солиғини тўлашга мажбур эмас. Бироқ у айрим солиқларни ихтиёрий равишда тўлашга розилик билдирган.

Хабарда таъкидланишича, Букингем саройи молиявий операцияларни янада шаффоф қилиш ва Буюк Британия фуқароларига қироллик саройининг ҳисобдорлик тамойилларини яхшироқ тушунтиришга интилмоқда.

Айтилишича, қирол расмий вазифаларини бажариш учун ҳукуматдан 2025/26 молия йилида олган 132 миллион фунт стерлингдан ташқари, ер, хусусий мулклари ва инвестициялардан ҳам даромад кўради.