Туркияда педиатр шифокор янги туғилган чақалоқни сотиб олишда гумонланмоқда, деб хабар берган Haber Turk манбаси.
Полиция 57 ёшли аёлни қонунчиликка зид тарзда пул эвазига бола сотиб олишда гумонлаб, қўлга олган. Маълум бўлишича, у Кушадаси шаҳридаги давлат шифохонасида ишлаган ва 2022 йилда фарзанд асраб олишни расмийлаштиришга ҳаракат қилиб, рад жавобини олган. Бунга унинг ёши ва эридан алоҳида яшаши сабаб бўлган.
Бироқ яқинда шифокор ўз вазифасидан фойдаланиб, 21 июлда туғилган болани унинг онасидан сотиб олган. Чақалоқ номаълум шароитда тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган бўлган. Ҳамшира бола танасида калтакланишдан қолган излар борлигини пайқаган. Бундан хабар топган педиатр жабрланувчини ҳеч кими йўқ мазмунида қайд киритилган йўлланма асосида бошқа ҳудуддаги шифохонага кўчирган.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ва маҳаллий полиция воқеа юзасидан суриштирув бошлаган. Шифокор ҳибс қилиниб, вазифасидан четлаштирилган. Боланинг соғлиғи оғир деб баҳоланган, унинг биологик онаси ҳам қўлга олиниши кутилмоқда.

