Буюк Британияда хорижликларни жойлаштириш билан шуғулланувчи Clearsprings Ready Homes компанияси асосчиси, тадбиркор Грэм Кинг миллиардерга айланди. Бу ҳақда Sunday Times газетаси ёзган.
«Британиянинг бошпана сўровчилар учун меҳмонхоналари «қироли» миллиардер бўлди, унинг молиявий ҳолати компанияси хизматидан фойдаланувчилар сони ортганига ҳамоҳанг ўсиб бормоқда», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 58 ёшли тадбиркорнинг бойлиги ўтган йил давомида 35 фоизга кўпайган.
Қироллик молиявий назорат бошқармаси маълумотларига кўра, бир нафар муҳожирнинг бир кеча меҳмонхонада қолиши 145 фунт стерлинг (қарийб 2,5 миллион сўм)га тушади. Умуман олганда, 38 минг нафардан ортиқ хорижлик меҳмонхоналарда яшайди ва уларнинг кунлик харажатлари 5,5 миллион фунт стерлингни ташкил қилади. Бу маблағнинг барчаси Грэм Кинг билан тузилган шартномага асосан мамлакат ҳукумати томонидан тўлаб берилади.
Бинобарин, статистик маълумотлар бўйича, Британияга йилига бир миллиондан ортиқ муҳожирлар кўчиб келади, қироллик аҳолисининг кўпайишида соф халқаро миграция асосий омил бўлиб, демографик барқарорлик масаласи ечими сифатида бўй кўрсатмоқда.


Leave feedback about this