16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

“150 йилгача яшаш, албатта, мумкин”

Хитойлик олимлар гўёки одамга бир ярим аср умр кўриш имконини берадиган препарат яратишнинг уддасидан чиқишгани ҳақида маълум қилдилар, деб ёзади Oddity Central манбаси.

Шэньчжэндаги биотехнологиялар ва узоқ умр кўришни тадқиқ қилиш соҳасида иш олиб борувчи Lonvi Biosciences стартапи «зомби ҳужайралар» – бўлинишдан тўхтаган, бироқ яллиғланишни келтириб чиқаришда давом этаётган қари ҳужайраларни нишонга олувчи препарат ишлаб чиқилгани ҳақида эълон қилган. Таъкидланишича, янги дори воситаси назарий жиҳатдан инсон умрини 150 йилгача узайтиришга қодир.

Lonvi Biosciences бош директори Ип Чжу ишланмани юқори баҳолаб, таблетканинг асосий компоненти нафақат умр кўриш давомийлигини оширади, балки организмга ҳужайралар даражасида таъсир кўрсатиб, ёшга доир касалликлар хавфини ҳам камайтиради, дея қайд этди. 

Компания техник директори Лю Цинхуа сўзларига кўра, «150 йилгача яшаш, албатта, мумкин» ва эҳтимол, яқин йилларда бундай технологиялар кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланади.