Испания, Франция ва Греция ижтимоий тармоқлар, жумладан, Facebook ва X фойдаланувчилари учун мажбурий ёш чеклови жорий этишни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар тарқатган.
Уч мамлакат рақамли хизматлар вазирлари кейинги ойда Европа Иттифоқидаги ҳамкасблари билан ташкил этиладиган учрашув олдидан ушбу таклиф устида олиб бораётган ишларини мувофиқлаштирмоқда.
Янги қоида интернетга уланиш имконияти бор ҳар қандай қурилма ёшни текшириш технологиясига эга бўлишини талаб қилади. Бундан ташқари, мазкур давлатлар ижтимоий тармоқлар «ёшга хос дизайн»да бўлишига ва экранга қалқиб чиқиб, автоматик тарзда ёқиладиган гўёки шахс қизиқишлари доирасидаги контент ёки видеолар каби «одатланиш ва қарамликни чақирувчи» функцияларни чеклашга ҳам чақирмоқда.


Leave feedback about this