16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Ҳужжатсиз ҳайдовчи ўзининг “жасорат”и учун судга чақирув олди

28 йил давомида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомобиль бошқариб юрган эркак судланади, дея хабар беради Oddity Central манбаси.

Францияда одатдаги йўл ҳаракати текшируви ҳатто тажрибали полициячиларни ҳам ҳайратга солган ғайриоддий воқеага айланди. Рона ҳудудида яшовчи фуқаро тахминан чорак асрдан кўпроқ вақт мобайнида рухсат этувчи ҳужжатсиз машина бошқариб юрганлиги маълум бўлгач, ушланган. Кейинги текширувларда транспорт воситаси мажбурий суғурталанмагани ҳам аниқланган.

Эркакнинг изоҳ беришича, ҳайдовчилик гувоҳномаси 1997 йилда маст ҳолатда машина бошқариб, қўлга тушгани ортидан бекор бўлган. Шундан буён у бирор марта ҳам ҳужжатини қайта тиклашга ҳаракат қилмаган.

Француз ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмагач, суғурта расмийлаштириш ёки техник кўрикдан ўтишдан маъни йўқ, деган фикрда. Ажабланарлиси, у шунча йиллар давомида полиция текширувларидан четда қолишнинг уддасидан чиқа олган.

Йўл-патруль ходимлари ҳужжатсиз ҳайдовчи ўзининг «жасорат»и учун жаримага тортилгани ва судга чақирув қоғози олганини маълум қилган. 

Leave feedback about this

  • Quality
  • Price
  • Service

PROS

+
Add Field

CONS

+
Add Field
Choose Image
Choose Video