16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Маънавият

Маънавий ва руҳий изланишларни акс эттирган “Кўк кўл”

Тошкент шаҳридаги «Янги аср авлоди» нашриётида адиб Шодиқул Ҳамронинг «Кўк кўл» китоби нашрдан чиқди. Тўпламдан муаллифнинг турли йилларда ёзилган ҳикоялари ва «Муҳаббат мактублари» қиссаси ўрин олган. Китоб замонавий ўзбек адабиётининг сўнгги йиллардаги маънавий ва руҳий изланишларини ўзида акс эттиради.

Янги китоб

Муаллиф ХХ аср сўнгги чорагида адабиётга кириб келган ўзбек ёзувчилари авлодига мансуб бўлиб, ўзига хос услуби ва чуқур инсонийлик руҳи билан ажралиб туради. Унинг асарларида оддий одамларнинг ҳаёти, қувончу ташвишлари, орзу-умидлари ва маънавий изланишлари тимсоллар воситасида ифодаланади.

«Шодиқул Ҳамронинг асарларини ҳамма ҳам силлиққина қабул қила олмайди. Бироқ ундаги воқеаларга ишонади, даҳшатга тушади: ҳикоялардаги руҳий товланишлар оғушида тентирайди… ва инсон ҳақида ниманидир кашф этади»,  деган эди ёзувчи Шукур Холмирзаев.

Шодиқул Ҳамро 1965 йилда Шаҳрисабз туманида туғилган. «Суратдаги аёл», «Қора кун», «Карвон қўнғироғи», «Қақнус қанотидаги умр», «Муаззам» китоблари чоп этилган.

Б.САЙФИЕВ