16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Бундесвер мудофаага тайёрланмоқда

Немис армияси 2028 йилгача тўлиқ жиҳозланиши керак. Бу ҳақда армиянинг ускуналар, ахборот технологиялари ва техник қўллаб-қувватлаш федерал бошқармаси бошлиғи Аннетт Леник-Эмден Tagesspiegel газетасига маълум қилган.

«Мудофаага тўлиқ тайёр бўлиш учун зарур барча нарсалар 2028 йилгача сотиб олинган бўлиши керак – аскарлар ҳали янги жиҳозлар билан машқ қилишлари лозим», деган у ва Бундесверни тўлиқ жиҳозлаш графиги бажарилишига ишонч билдирган. 

Аввалроқ айрим сиёсатчилар Германияда мажбурий ҳарбий хизматни қайта тиклаш кераклигини айтганди. Шунингдек, НАТО мамлакатдан 2030 йилда ҳарбий хизматчилар сонини тахминан 180 минг нафардан 240-260 минг нафаргача кўпайтиришни талаб қилаётгани ҳақида хабарлар бор.