16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Имтиҳон учун ўз ўрнига одам ёллаган талаба ўқишдан ҳайдалди

Хитойда талаба қиз имтиҳонга унинг ўрнига хотин-қиз либосидаги йигит келгани ортидан олийгоҳдан ҳайдалди, деб ёзади World of Buzz манбаси.

Чжуннань иқтисодиёт ва ҳуқуқ университети талабаси бухгалтерия бўйича топшириладиган имтиҳон учун одам ёллаб, ўқитувчиларни алдашга урингани фош бўлди. Ёлланма «халоскор»нинг қиёфаси имтиҳон комиссияси аъзоларида шубҳа уйғотган. Текширишдан сўнг ҳаммаси ойдинлашгач, у қочишга уринган. Бироқ полиция ходимлари томонидан қўлга олинган.

Сўроқ давомида йигит талаба қиз унга боғланиб, ўзининг ўрнига имтиҳон топшириб бериш учун пул таклиф қилганини айтган. Университетдан хабар берилишича, қиз талабалар сафидан чиқарилган. Бундан ташқари, ушбу каби фирибгарлик ҳолатлари қайта такрорланмаслиги учун муассасада назорат чора-тадбирлари кучайтирилган.