16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Бахтли никоҳ давомийлиги сирлари очилди

Мичиган университети (АҚШ) олимлари нима никоҳ мустаҳкамлигига хизмат қилишини аниқлашди: асосий омил – бир-бирини доимий ва ишончли қўллаб-қувватлаш. Тадқиқот натижаларини Journal of Elder Policy журнали чоп этган. 

Турмуш ўртоғини асосий куч манбаи сифатида қабул қиладиган иш иштирокчилари ўз никоҳларини тинч, илиқликка тўла ва ишончли дея тасвирлашган. Эр-хотинлар оғир пайтларда – масалан, беморлик ёки молиявий қийинчиликлар вақтида бир-бирларига ёрдам бериши жуда муҳим экан. 

Шунингдек, тадқиқотчилар никоҳдагиларнинг илм даражаси ва даромади қанчалик юқори бўлса, оилада ўзаро қўллаб-қувватлаш шунчалик кўпроқ бўлишини қайд этишган. Никоҳ қанча узоқ давом этса, унда салбий ҳолатлар шунча кам бўлиши айтилади.

Муаллифларнинг таъкидлашларича, уларнинг иш хулосалари илгари кўпинча фақат муаммо нуқтаи назаридан кўриб чиқилган никоҳ муносабатларининг тўлиқ ва ҳақиқий тасвирини беради.