Фойдаланувчи-ларнинг Chat GPT (сунъий интеллект) билан ёзишмалари суд талабига кўра ошкор этилиши мумкин. Бу ҳақда Open AI раҳбари Сэм Альтман маълум қилди, дея хабар берган Business Insider манбаси.
Унинг сўзларига кўра, агар одамнинг психотерапевт билан мулоқоти жараёнидаги махфийлик қонун билан ҳимояланса, мутахассисни сунъий интеллект (СИ)га алмаштиришга уриниш жараёнида суҳбатда айтилган гаплар кези келганда фойдаланувчига қарши ишлатилиши мумкин.
Тадбиркор унинг компанияси СИ билан нозик мавзуларни муҳокама қилиш ҳолатида фойдаланувчиларга юридик ҳимоя олиш имкониятини берувчи концепция ишлаб чиқиш заруратини тан олиши, бироқ ҳозир у мавжуд эмаслигини қайд этган.
Шунингдек, у айни вақтда фойдаланувчиларнинг ўчириб юборилган СИ билан суҳбатлари ёзувлари 30 кун мобайнида сақланишини эслатган.

