Покистон инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил комиссияси ҳукуматга етти ёшли болага қўйилган терроризм бўйича айбловни олиб ташлаш чақириғи билан чиқди. Ундан бир кун олдин Балужистон вилояти полицияси болани маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси Гулзор Дўстнинг ҳукуматга қарши нутқи видео ёзувини тарқатгани учун қўлга олишга уринган, деб ёзади Associated Press манбаси.
Фаоллар бўлиб ўтган воқеани қоралаб, «ўта кетган беадаблик» деб атаган ва ҳукуматни вояга етмаганлар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга чақирган. Қайд этилишича, айни вақтда бола ҳибсда эмас.
Унинг адвокати сўзларига кўра, полиция болани ҳукуматга қарши материал тарқатиш орқали оммани зўравонликка ундашда айблаган. Покистонда терроризм бўйича ишлар олдин полиция томонидан қўзғатилиб, кейин гумонланувчи дастлабки эшитув учун судга келтирилади.

