16.11.2026
Qarshi shahri Mustaqillik shohko‘chasi 22-uy
Олам

Президент намойишчилар талабларини қабул қилди

Индонезия президенти Прабово Субианто мамлакатдаги норозилик намойишлари фонида намойишчилар талабларини қабул қилиб, парламент аъзолари учун устамаларни бекор қилди ва уларнинг хорижий хизмат сафарларига нисбатан мораторий киритди. Бу ҳақда Al Jazeera манбаси маълум қилган.

«Мен халқнинг самимий талабларига жавобан партиялар раҳбарларидан ёлғон баёнотлар берган бўлиши мумкин депутатларга қарши қатъий чоралар кўрилгани   ҳақида маълумот олдим», деган сиёсатчи.

У 1 сентябрдан парламент аъзолари учун устама ва хорижий сафарларга тақиқ киритилганини қайд этган. Шунингдек, намойишлар тинч ўтиши кераклиги, агар жамоат объектларига зарар етказилса ёки уйлар туналса, унда «давлат ўз фуқароларини ҳимоя қилиш учун аралашишга мажбур» эканлигини қўшимча қилган. 

Президент ҳарбийлар ва полициячиларга исёнчи ва мародёрларга қарши кескин чоралар қўллашни буюрганини ҳам билдирган.

Жакартада 28 августда бошланган намойишларда минглаб ишчилар иш шароитларини яхшилаш ва маошларни ошириш, шунингдек, парламентни тарқатиб юбориш талаби билан кўчаларга чиққан.