Ҳиндистонда Garbage cafe тармоғи нуқталари чиқиндини тўлов сифатида қабул қилмоқда. Бу ҳақда Good News Network манбаси хабар тарқатган.
«Чиқиндихонасиз шаҳар» номи билан машҳур Амбикапурда бир килограмм пластик чиқинди эвазига тўрт хил, хусусан гуруч, икки хил карри ва дал – ясмиқли анъанавий ҳинд таомларидан иборат тўлиқ тушлик олиш мумкин бўлган бир нечта емакхоналар ишлаяпти.
Бир нуқтада кунига 20 нафарча мижозга хизмат кўрсатилиб, 20 килограмм атрофида пластик тўпланади. Кафе иш бошқарувчилардан бири Винод Пателнинг сўзларига кўра, бундай ёндашув нафақат оч одамларни овқатлантиришга ёрдам беради, балки шаҳарни пластик чиқиндилардан тозалашда ҳам қўл келади.
Бюджети чеклангани боис маҳаллий ҳокимиятда мураккаб утилизация тизимларини жорий этиш имконияти йўқ, шунга қарамай, ҳудудда ҳар куни қарийб 226 тонна пластик чиқиндилар тўпланади ва қайта ишланади.
Бундай емакхоналар Ҳиндистоннинг бошқа шаҳарларида, шунингдек, маҳаллий экологик ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун ушбу ғояни қабул қилган Камбожада пайдо бўлган.

