АҚШ президенти ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида тахтда ўтирган император образидаги суратини эълон қилди. Тасвир сунъий интеллект томонидан ишланган, дея хабар беради Daily Beast манбаси.
Суратда Дональд Трамп олтиндан ишланган зирҳда, унинг оёқлари қаторида эса икки эркак ва бир аёл тасвирланган. Америка етакчиси сиймоси бошқалардан каттароқ кўринишда ишланган.
Нашрнинг ёзишича, президент оёқлари қаторида гўёки демократик озчилик лидери Чак Шумер, Массачусетс штатидан сенатор Элизабет Уоррен ва ипотека соҳасидаги фирибгарлик иши бўйича терговга тортилган Калифорния штатидан демократ сенатор Адам Шифф жойлашган.
Аввалроқ Дональд Трамп ўзининг ижтимоий тармоғида сунъий интеллект томонидан ишланган ва Овал хонада юлдуз футболчи Криштиано Роналдо билан тўп уйнаётгани тасвирланган видеони ҳам жойлаганди.

