Япониянинг Йонаго шаҳри кенгаши аъзоси Киёси Инату шаҳардаги паркларидан бирида маймунлар сонини камайтириш учун лоббичилик қилиш (расмий қарор чиқаришга эришиш мақсадида таъсир кўрсатиш) эвазига пора олганликда гумонланиб, ҳибс қилинди. Бу ҳақда Sora News нашри хабар чоп этган.
Полиция маълумотларига кўра, амалдор 2024 йилнинг ёзида жамоат паркларига хизмат кўрсатиш учун масъул бўлган компания вакилидан 6500 доллар олган.
Тергов пуллар паркдаги бошқарув компаниясига сақлаш жуда қимматга тушадиган маймунлар сонини камайтириш ташаббусини илгари суриш эвазига берилган деб ҳисобламоқда.
Киёси Инату тахмин қилинаётган порани олганидан сўнг масалани шаҳар кенгаши мажлисларида камида икки марта кўтарган. У паркда маймунлар жуда кўплигини очиқча айтган. 2025 йил мартда эса кенгашни уларнинг қўриқхонасини ёпиш имкониятини кўриб чиқишга чақирган.
Бу давр ичида паркдаги маймунлар сони тахминан 50 тадан 37 тагача камайган.

