Вилоят аборот-кутубхона марказида “Алишер Навоий энциклопедияси”, “Сўз сандиқчаси” ҳамда “Ўзбек тили омонимлари луғати” китобларининг кенг жамоатчилик учун тақдимоти бўлиб ўтди.
Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси, вилоят ҳокимлиги, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклор институти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мазкур китобларнинг мазмун-моҳияти, илмий аҳамияти ва ёш авлод маънавиятини ўстиришдаги ўрни ҳақида атрофлича фикр юритилди.


“Алишер Навоий энциклопедияси” Навоийни ўқиш, уқиш, ўрганиш, тушуниш учун ёрдам берадиган муҳим манба сифатида эътироф этилган бўлса, “Сўз сандиқчаси” китоби нутқни ривожлантириш, сўз бойлигини оширишда асқатиши таъкидланди. “Ўзбек тили омонимлари луғати” эса ўзбек тилининг бой ва серқирра имкониятларини намоён этувчи илмий манбадир.

Тадбир сўзга чиққанлар ушбу китоблар ва, умуман, асарлар мутолаасининг инсон дунёқараши, фикрлаши ва маънавий камолотидаги ўрни юксаклигини яна бир бор эслатиб ўтишди.
Шоҳиста БОЗОРОВА
Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган суратлар.

