Буюк Британия ва АҚШнинг йирик шаҳарлари каламушлар босқинидан азият чекаяпти. Бу ҳақда BBC манбаси хабар берган.
Британия зараркунандаларга қарши кураш хизмати маълумотларига кўра, охирги икки йилда кемирувчилар билан боғлиқ ҳолатлар бўйича чақирувлар сони 20 фоизга ортган. Қироллик ҳудудида каламушларнинг умумий сони, турли талқинларга кўра, 10 миллион тадан 120 миллионтагача ўзгариб туради.
Худди шундай муаммо Вашингтон, Сан-Франциско ва Нью-Йорк каби йирик шаҳарларида каламушлар фаол кўпаяётган АҚШда ҳам кузатилмоқда. Зараркунандаларга қарши кураш бўйича экспертлар фастфуд истеъмоли ортиши, чиқиндиларнинг ўз вақтида ташиб чиқиб кетилмаслиги, шунингдек, қурилиш ишлари, канализация тизимидаги носозликларни кемирувчилар популяцияси ўсишига қўл келаётган омиллар сифатида кўрсатган.
Ҳароратнинг кўтарилиши ҳам каламушлар сони ортишида роль ўйнагани тахмин қилинмоқда. Нью-Йорк соғлиқни сақлаш департаменти ва Ричмонд университети тадқиқотларига кўра, охирги 17 йилда кемирувчилар популяцияси Вашингтонда 400 фоизга, Сан-Францискода 300 фоизга ва Нью-Йоркда 160 фоизга ўсган.
Каламушлар босқини муаммосидан Торонто ва Амстердам аҳолиси ҳам азият чекаётгани айтилади.

