Реклама ўрнида
Ўзбекистонда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш – ТВЭФЖМС (ОСАГО) шарт ҳисобланади. Шу асосда олинган полис ҳайдовчини фуқаролик жавобгарлигидан ҳимоя қилади: агар унинг айби билан йўл–транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) содир бўлса, суғурта компанияси белгиланган лимит доирасида жабрланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек, уларнинг автомобили ёки бошқа мол-мулкига етказилган зарарни қоплайди.
Бунда, 2026 йилдан бошлаб умумий суғурта суммаси 80 миллион сўмгача этиб белгиланган. Шундан 52 миллион сўмгачаси ҳаёт ва соғлиққа, 28 миллион сўмгачаси эса мол-мулкка етказилган зарарни қоплаш учун мўлжалланган. Енгил автомобиль учун электрон полис нархи ҳудудларда 160 минг сўмдан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида эса 192 минг сўмдан бошланади. Якуний нарх автомобиль тури, рўйхатдан ўтган ҳудуд, полиснинг амал қилиш муддати, ҳайдовчилар сони ва суғурта тарихига боғлиқ.
Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган автомобиллар учун ОСАГО одатда 12 ойга, мавсумий фойдаланишда эса 6 ойга расмийлаштирилади. Мамлакатда вақтинча бўлиб турган ёки Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит ҳаракатланаётган хорижий автомобилларни 15 кундан бошлаб суғурталаш мумкин. Полисни 20 кунга расмийлаштириш имконияти индивидуал шартларга боғлиқ. Шунинг учун аниқ муддатни EUROASIA Insurance суғурта компаниясининг 1147 рақамли колл-маркази орқали аниқлаштириш тавсия этилади.
Мажбурий суғурта тарифлари давлат томонидан тартибга солингани сабабли полис таклиф этаётган компанияни танлашда унинг ишончлилиги ва хизмат кўрсатиш сифати алоҳида аҳамиятга эга. Ўзбекистон суғурта бозорида 1998 йилдан буён фаолият юритиб келаётган EUROASIA Insurance бутун мамлакат ҳудудида мижозларга сифатли, қулай ва ишончли хизмат кўрсатади.
2026 йил июль ойида Moody’s Ratings халқаро рейтинг агентлиги EUROASIA Insurance суғурта компаниясининг молиявий барқарорлик рейтингини B2 даражасидан B1 даражасига оширди ва ижобий прогнозни сақлаб қолди. Мижоз учун бу – компаниянинг суғурта мажбуриятларини бажариш ва суғурта ҳодисалари юз берганда тўловларни амалга ошириш қобилиятига берилган мустақил баҳодир.
Компаниядан электрон ОСАГО полисини тахминан беш дақиқа ичида онлайн расмийлаштириш мумкин. EUROASIA Insurance мобил иловасида уларни харид қилиш, амал қилиш муддатини назорат этиш ва узайтириш, ҳужжатларни сақлаш имконияти мавжуд. Видеоқайд функцияси ҳодиса ҳақидаги материалларни 30 сония ичида ёзиб олиш, сана, вақт ва геолокацияни автоматик равишда сақлаш, кейин эса маълумотларни суғурта компаниясига юбориш имконини беради.
Рақамли формат айниқса ҳудудларда яшовчилар ва хорижий ҳайдовчилар учун қулай: нотаниш шаҳарда офис қидирмасдан, полисни масофадан онлайн расмийлаштириш ва зарур ёрдамни олиш мумкин.
Иловани юклаб олинг, полисни 3 дақиқада расмийлаштиринг ва фуқаролик жавобгарлиги суғуртасига эга бўлинг!
App Store
Google Play
Сайт: eai.uz
Instagram: @eai.uz

