Qashqadaryo
Ўтган ҳафтада Шаҳрисабз давлат педагогика институтининг 1 минг 500 ўринли янги ўқув корпуси ва 500 ўринли ётоқхона биноси қурилиши бўйича электрон тендер ўтказилиб, ушбу муҳим объектларни барпо этадиган пудрат ташкилоти аниқланди.
8 декабрдан Нидерландия пойтахти Амстердамнинг 80 фоиз кўчаларида транспорт воситаларининг энг юқори ҳаракатланиш тезлиги соатига 30 километр меъёрда чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти ўз расмий сайтида эълон қилган.
Ҳар қандай инсон фарзандлари, келгуси авлод ўзидан кўра яхши, бахтли яшашини истайди. Бу борада кучли ва зарур илм, яхши тарбиядан самарали восита йўқ ва бўлмайди ҳам. Бинобарин, ўқитувчи-муаллим ва мураббийларга бўлган ҳурмат-эҳтиром зинҳор пасайиб-сусайиб қолмайди. Зеро, японларнинг ўқитувчига вазирнинг маоши, императорнинг обрўси, депутат дахлсизлигини бергани замирида ҳам улкан ҳикмат, табиий эҳтиёж мавжуд. Фарзандларимиз яхши хулқли, билимли бўлишини, жамиятга, Ватанга нафи тегишини истаймизми, муаллимларнинг меҳнатини қадрлашимиз керак. Улар чекаётган заҳматни кўз олдимизга келтирсак, кўп нарсалар яхши томонга ўзгаради...
Ҳиндистонлик эркак кам учрайдиган касаллик туфайли 60 та турли буюмларни ютиб юборди. Бу ҳақда New York Post ёзган.
Мудофаа вазирлигига қарашли Қарши шаҳрида жойлашган N-ҳарбий қисм жамоаси Олий ҳарбий авиация билим юрти ва мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Шаҳрисабз тумани бўлими ҳамкорлигида тумандаги 70-ўрта мактабда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан устозларни улуғлаш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга садоқат туйғусини юксалтириш мақсадларини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбир ўтказди.
Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" футбол жамоаси ҳужумчиси Неймар клуб раҳбарларидан Жорже Жезушни бош мураббийликдан истеъфога чиқаришни талаб қилди. Бу ҳақда Mundo Deportivo манбаси хабар берган.
1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни яқинлашаётган шу дамларда заҳматкаш ва олижаноб устозларимиз - ёшлар қалбига илм-фан зиёсини сингдираётган ва уларни эл-юртга муносиб инсонлар этиб тарбиялаётган фидойи инсонларга самимий табриклар ва эзгу тилаклар билдирилиб, юксак ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида чиройли гуллар берилаяпти.
Хитойлик аёл биратўла 16 та компанияга ишга жойлашиб, ҳеч қандай вазифа бажармасдан маош олиб турган, деб ёзади Oddity Central манбаси. Энди унга фирибгарлик учун қамоқ жазоси хавф солмоқда.
Бугун қамашилик спортчилар ҳақида гап кетганда, дарҳол оғир атлетика бўйича жаҳон ва Осиё чемпионлари Турсуной Жабборова, Нигора Абдуллаева ҳамда Қурбонмурод Номозов номлари ёдимизга тушади.
Йодли сетка организмда ушбу модда танқис бўлганда наф келтириши ёки ўрнини тўлдиришга ёрдам бериши ҳақидаги фаразлар бундан 20-30 йиллар олдин пайдо бўлган афсона. Бу ҳақда Европа тиббиёт маркази эндокринологи Юлия Катхурия "Газета.Ru" манбасига берган интервьюсида тўхталган.
Биз томонларга йўлингиз тушса, сизни бағри ҳудуд кенгликлариданда кенг, юзлари офтобдан ранг олган, қўллари меҳнатда қотган, чайир, чапани инсонлар қарши олишади. Даласининг бир четига замонавий автоуловини "қантариб" қўйиб, ҳали пахтазорга, ҳали узумзору полиз экинлари майдонига боқиб мамнун бўлаётган, келгуси йил ғалла ҳосили учун ерни тоблаётган ҳазрати инсон чиқиб келади...
Германиянинг Фрайбург университети олимлари наша уруғи ун, муҳим ёғ кислоталари ва оқсилларга бой мойнинг қимматли манбаи бўлиши мумкинлигини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Foods журналида эълон қилинган.
Одатдагидек, ҳар янги ой арафасида муштарийларни тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида жорий этилаётган ёки ўзгартирилаётган муҳим тартиб ва нормалар билан таништириб боришда давом этамиз. Бу гал 2023 йил 1 октябрдан амалга киритиладиган бир қатор янгиликлар хусусида тўхталамиз.
Хитойда уйғур миллатига мансуб профессор Роҳила Довут "давлат хавфсизлигига таҳдид" учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда The Guardian манбаси хабар тарқатган.
Хитой Халқ Республикаси Цзянсу провинцияси губернатори Сюй Кунлин бошчилигидаги делегациянинг Қашқадарёга қилган ташрифи доирасида ҳудудлар раҳбарлари ўртасида учрашув, Ўзбекистон (Қашқадарё) – Хитой (Цзянсу) бизнес-форуми, қашқадарёлик ва цзянсулик тадбиркорлар ўртасидаги b2b учрашувлар ҳамда маҳаллий компанияларнинг маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди.
Доғистонлик эркак икки ярим соатлик югуриш чоғида 10 килограмм атрофида вазн йўқотиб, шу йўналишдаги дунё рекордини янгилади. Бу ҳақда "Доғистон" республика давлат эшиттиришлар компанияси хабар тарқатган.
19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумсиёсий мунозаралари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Ўтган ойда дунё бозоридаги янги автомобиллар сотуви 9,6 фоизга ўсди. Бу ҳақдаги маълумотларни LMC Automotive консалтинг компанияси эълон қилган. Ундан маълум бўлишича, ёзнинг сўнгги ойида жами 7 миллион 302 мингта машина сотилган.
Яқин беш йил ичида вилоятимиздаги 3 та шаҳар - Бешкент, Шаҳрисабз ва Китоб, 5 та шаҳарча ва 25 та қишлоқ аҳоли пунктининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилади.
Жорий йилда Хитойда пенсионерлар сони 28 миллион нафардан ортиққа кўпаяди ва бу мамлакат тарихидаги рекорд кўрсаткич бўлади, деб ёзади South China Morning Post манбаси Хитой халқ университети ректори ўринбосари, геронтология институти директори Ду Пэн келтирган маълумотларга таяниб.