Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Вазирликнинг президент қароргоҳига киришга рухсатномаси бўлган машинаси ўғирлаб кетилди

Вазирликнинг президент қароргоҳига киришга рухсатномаси бўлган машинаси ўғирлаб кетилди

/ 20.06.2024

Франция иқтисодиёт ва молия вазирлигининг автомашинаси Париж шимоли-шарқидаги Севран шаҳарчасида ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Europe 1 радиоси хабар тарқатган.


ВАТАН МАНЗУМАСИ

ВАТАН МАНЗУМАСИ

Шоҳиста БОЗОРОВА / 13.06.2024

Вилоят мусиқали драма театрида ватанпарварлик, мардлик ва жасорат сингари эзгу фазилатлар акс эттирилган “Ватан манзумаси” деб номланган адабий-маърифий кеча ташкил этилди.


Ўн асрдан кейин инсон қандай кўринишда бўлади?

Ўн асрдан кейин инсон қандай кўринишда бўлади?

/ 13.06.2024

Сунъий идрок (СИ) 1000 йилдан кейин одамлар қандай кўринишда бўлишини кўрсатувчи тасвирларни яратди, деб ёзади LADBible манбаси. Ижтимоий тармоқларнинг жорий фойдаланувчиларини бундай тахмин қўрқитиб юборган.


ИНСОНПАРВАРЛИК, ЭЗГУЛИК, ШУКРОНАЛИК ВА МЕҲР-ОҚИБАТ

ИНСОНПАРВАРЛИК, ЭЗГУЛИК, ШУКРОНАЛИК ВА МЕҲР-ОҚИБАТ

Раҳматилла УСМОНОВ / 13.06.2024

Маълумки,  ҳижрий-қамарий йил ҳисобидаги Зулҳижжа ойининг ўнинчи кунида Қурбон ҳайити байрам қилинади. Ўша кунда ҳаж амаллари адо этилганлиги шукронасига мўмин-мусулмонлар томонидан қурбонликлар қилинади. Aбу Саъийд Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимага: "Қурбонлигинг олдида туриб, гувоҳ бўл. Чунки қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади", дедилар. Шунда у (Фотима онамиз): "Эй Aллоҳнинг Расули, бу фақат биз - оли байт учунми ёки биз ва барча мусулмонлар учунми?" дедилар. Шунда у зот: "Биз ва барча мусулмонлар учун", дедилар (Табарони, Ҳоким, Байҳақий ривояти).


Боғда  каптарларга дон сепган аёл жаримага тортилди

Боғда  каптарларга дон сепган аёл жаримага тортилди

/ 13.06.2024

Буюк Британияда каптарларни озиқлантирган аёл 150 фунт стерлинг (тахминан 2 миллион 418 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда The Sun манбаси хабар берган.


"Тарағай баҳори" фестивали туман даражасидаги тадбирми?

"Тарағай баҳори" фестивали туман даражасидаги тадбирми?

Cобир НАРЗИЕВ / 13.06.2024

Июнь ойининг дастлабки саналарида Чироқчи туманининг энг чекка ва тоғли ҳудудларидан бирида  "Тарағай баҳори" фестивали ўтказилди.


Исроил қора рўйхатга тушди

Исроил қора рўйхатга тушди

/ 13.06.2024

БМТ Исроилни ўзининг қуролли тўқнашувлар шароитида вояга етмаганлар ҳуқуқлари ва ҳимояси қоидаларини бузувчи ташкилотлар қора рўйхатига қўшгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Politico нашри ёзган.


Янги иш ўринлари: Чироқчи тумани республикада ТОП-10 дан ўрин олди

Янги иш ўринлари: Чироқчи тумани республикада ТОП-10 дан ўрин олди

Ўз мухбиримиз / 13.06.2024

Чироқчи тумани шу йилнинг дастлабки тўрт ойи ичида мамлакат бўйича энг кўп иш ўрни яратган ҳудудлар қаторидан жой эгаллади.


Офтоб уришидан жабрланганларга ёрдам кўрсатишнинг янги усули синаб кўрилмоқда

Офтоб уришидан жабрланганларга ёрдам кўрсатишнинг янги усули синаб кўрилмоқда

/ 13.06.2024

АҚШда офтоб уришидан жиддий жабрланган беморларни музга солиш амалиётини синовдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда The Associated Press манбаси хабар тарқатган. 


"ЎНТА ЛЕНИНДАН БИТТА БОБУР ЧИҚМАДИ-Я..."

"ЎНТА ЛЕНИНДАН БИТТА БОБУР ЧИҚМАДИ-Я..."

Б.САЙФИЕВ / 13.06.2024

Китоб ўқиш борасида ҳамманинг диди ҳар хил. Кимдир бадиий адабиётга қизиқиб, ўзгалар тақдир-кечинмалари орқали ўз ҳаётини тўғри йўлга қўйишни, савияси кўтарилишини ўйласа, яна кимдир бадиий асарларга вақт ўтказиш воситаси сифатида қараб, илмий йўналишдаги битикларни ҳижжалайди. Биров тарихий воқеа-ҳодисаларнинг бадиий ифодасидан завқ олса, яна кимнингдир бу борадаги хулосаси аниқ: ўтган ўтиб кетди, бугунни кўриш керак! Кимдадир сўзлаганда, ўзаро гурунгларда ишлатиш учун ҳикматли сўзларга эҳтиёж юқори бўлса, ишдан чарчаб келганда, дам олишга бирор китоб бўлса қанийди, дейдиган одамлар ҳам йўқ эмас.


Углерод гази чиқиндилари учун солиқ, таянч даромад ва ЯИМ ўсиши

Углерод гази чиқиндилари учун солиқ, таянч даромад ва ЯИМ ўсиши

/ 13.06.2024

Корхоналарга углерод гази чиқиндилари учун солиқ солиш глобал ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробарга ошириш ва шу билан бирга атроф-муҳит ифлосланиши суръатини секинлаштиришга хизмат қилиши мумкин. Буни Cell Reports Sustainability журналида чоп этилган тадқиқот натижалари кўрсатган.


Вилоятда болаларни ёзги дам олдириш мавсумига старт берилди

Вилоятда болаларни ёзги дам олдириш мавсумига старт берилди

Шоҳиста БОЗОРОВА / 07.06.2024

  Жорий йил ёзги мавсумда Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманлари ва Шаҳрисабз шаҳридаги сўлим гўшаларда жойлашган 16 та стационар болалар оромгоҳида 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 22 минг нафар  болани дам олдириш ва соғломлаштириш режалаштирилган.


Ғалати рекорд

Ғалати рекорд

/ 06.06.2024

Ҳиндистонлик эркак клавиатурада бурун билан матн териш тезлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди, дея хабар беради UPI манбаси.


Вейпинг ўз ёшига нисбатан катта кўриниш сабабларидан бири бўлиши мумкин

Вейпинг ўз ёшига нисбатан катта кўриниш сабабларидан бири бўлиши мумкин

/ 06.06.2024

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда рақамли технологиялар даври авлоди вакиллари ўз ёшига нисбатан катта кўриниши кенг муҳокама қилинмоқда. Британия дерматологлар ассоциацияси дерматологи Бав Шергилл Daily Mail нашрига берган интервьюсида бу ҳодисанинг энг асосий сабабларидан бири вейпинг (электрон сигарета) бўлиши мумкинлигини айтган.


Болалар оромгоҳи 10-15 йилга тадбиркорга ижарага берилгач, келажакдаги фаолияти қандай бўлади?

Болалар оромгоҳи 10-15 йилга тадбиркорга ижарага берилгач, келажакдаги фаолияти қандай бўлади?

/ 06.06.2024

Болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида вилоятимиздаги бундай масканларнинг иккитасида тадбиркорлар ва хўжалик юритувчи субъектлар иштирокида ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилса, яна иккитаси ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади.


Таом таъмини яхшилайдиган қошиқ ихтиро қилинди

Таом таъмини яхшилайдиган қошиқ ихтиро қилинди

/ 06.06.2024

Японияда овқат таъмини яхшилашга қодир "ақлли" қошиқ ишлаб чиқарилди, деб ёзади Oddity Central манбаси. Kirin Holdings технология компанияси ходимлари Elecisspoon номини олган ушбу ошхона жиҳози ихтирочилари бўлган.  


Колибридек тинмай парвоз қилиб...

Колибридек тинмай парвоз қилиб...

Нилуфар ДАВЛАТ қизи / 06.06.2024

Колибри. Қушлар орасида энг миттиси саналган, катталиги атиги бир-неча сантиметр келадиган бу жониворнинг оёқлари жуда нозик бўлгани учун у деярли қўнмайди ва табиийки, ерда юролмайди. Аммо жуда кучли қанотлари сабаб юксакларга парвоз қилиб чарчамаскан. Ҳайратланарлиси, колибри жуссасининг асосий қисмини юракчаси ташкил этиб, у юраги энг тез урадиган қуш ҳам саналади.


Собиқ президент сирларни очмоқчи

Собиқ президент сирларни очмоқчи

/ 06.06.2024

АҚШ собиқ раҳбари Дональд Трамп агар жорий йил ноябрда ўтадиган навбатдаги президент сайловида ғалаба қозонса, унинг 2011 йил 11 сентябрда мамлакатда амалга оширилган таракт бўйича ҳужжатларни махфийликдан чиқариш режаси борлиги маълум бўлди. Номзоднинг интервьюси Fox News телеканали сайтида пайдо бўлган.


ДОЛЛАР ҲАР КУНИ КЎТАРИЛАДИ, ЛЕКИН ҲАР КЕЧА СЕНИНГ ҲАЁТИНГ БИР КУРСГА ПАСАЯДИ

ДОЛЛАР ҲАР КУНИ КЎТАРИЛАДИ, ЛЕКИН ҲАР КЕЧА СЕНИНГ ҲАЁТИНГ БИР КУРСГА ПАСАЯДИ

Б.САЙФИЕВ / 06.06.2024

Немис адиби Эрих Мария Ремарк асарлари ҳар қандай урушга қарши нафрат руҳи билан суғорилган. Асли адиб жанггоҳларда узоқ муддат бўлмаган: эндигина катта ҳаёт остонасига қадам қўйган чоғда фронтга жалб қилинган ва яраланиб  ортга қайтган. Ёшлиги хазон бўлиши ва урушнинг асл моҳиятини англаши учун эса шу кифоя қилган! Ваҳоланки, Биринчи жаҳон урушини бой берган миллионлаб немислар навбатдаги урушга хайрихоҳлик билдираётган, зимдан тайёргарлик кўраётганди. Ремарк эса урушга қарши асарларини эълон қилишда давом этаверди ва охир-оқибат унинг китоблари Германияда тақиқланди, муаллиф эса ўз юртидан бош олиб кетишга мажбур бўлди.


Пенсионер французларнинг кўпи муҳожирларга тоқатсиз экан

Пенсионер французларнинг кўпи муҳожирларга тоқатсиз экан

/ 06.06.2024

Франция аҳолисининг тахминан 70 фоизи назоратсиз иммиграция ва мамлакатда хавф-хатарсизлик пасайиши ўзаро боғлиқ масала демоқда. Бу ҳақда JDD нашри CSA социологик тадқиқотлар институти ўтказган сўров натижаларига таяниб хабар тарқатган.